Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятларидан маҳрум бўлганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаганда мусобақа билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд вакили «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Ко'ртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.