Канселу «Барселона»га қайтишининг асосий сабабини айтди
«Барселона»нинг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу «Ал-Ҳилол»дан ижарага олингач, каталон клубига яна келишни нега истагани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» португалиялик футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олди. Канселу аввал ҳам 2023/24 мавсумида «Барселона» сафида тўп сурганди.
Футболчининг сўзларига кўра, «Барселона» кийиниш хонасидаги муҳит унинг фаолиятида кўрган энг яхшиси бўлган. Айнан шу омил унинг қайтиш қарорида муҳим роль ўйнаган.