Роналду Pro2col соғлиқ платформасига 7,5 миллион доллар сармоя киритди
Маълум қилинишича, Herbalife расман эълон қилган хабарга кўра, Роналду HBL Pro2col Software, LLC (Pro2col технологиясига эгалик қилувчи тузилма)да 10 фоиз улушни қўлга киритган. Бунинг учун у 7,5 миллион доллар сармоя киритган, шунингдек, лойиҳага хизматлар ва ҳомийлик ҳуқуқларини ҳам қўшиб беришга мажбурият олган.
Pro2col’нинг асосий ғояси оддий: ҳар кимга “битта стандарт” эмас, балки шахсий саломатлик режаси. Платформа фойдаланувчининг кундалик одатлари ва овқатланиш маълумотларига таяниб...