Каррагер Артетанинг Дёкереш бўйича танловини мақтади
Англиялик собиқ футболчи Жейми Каррагер Микел Артетанинг Виктор Дёкерешни "Тоттенҳэм"га қарши дербида асосий таркибда майдонга тушириш қарорини ижобий баҳолади. Учрашув "Арсенал"нинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳужумчи ўйиннинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди: у дубл қайд этди. Қизиғи, Каррагер аввалроқ бир неча бор швед футболчиси "канонирлар"нинг асосий таркибига лойиқ эмаслигини таъкидлаб келганди.
Sky Sports эфирида якшанба кунги баҳсни таҳлил қилган Каррагер...