Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса мусобақа билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор гол урилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта иккинчи голни киритди.