«Кремонезе» мураббийи ҳеч ким мағлубиятни ёқтирмайди деди
Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Рома» ўз майдонида «Кремонезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — Давиде Никола шогирдлари дарвозасига жавобсиз учта гол урилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Давиде Никола ўйин бўйича фикр билдирди. Мутахассис жамоаси фақат дастлабки бир соат давомида тартибли ва жанговор руҳда ҳаракат қилганини, 60 дақиқадан кейин эса вазият бутунлай ўзгарганини таъкидлади.
«Ютқазганингда доим саволлар бўлади, ҳеч ким мағлуб бўлишни ёқтирмайди.