Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди
«Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса мусобақа билан хайрлашув олдидан ижобий натижа қайд этишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидайоқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис...