«Рома» «Кремонезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, уч очко олди
Италия А сериясининг 26-турида «Рома» ўз майдонида қуйи поғоналарга яқинлашиб қолган «Кремонезе»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида мезбонлар бир нечта вазиятлар яратди: флангдан узатмалар хавф туғдирди, Манчини бош билан тўпни тўсинга теккизди, Пеллегрини эса қайтган тўпни мураккаб усулда дарвозага йўллашга уринди, бироқ ҳимоячилар зарбани тўсди.
Ҳисоб 59-дақиқада очилди. Пеллегринининг бурчак зарбасидан кейин Кристанте боши билан яқин устун остига аниқ йўллаб...