«Хайденхайм» ва «Штутгарт» уч тадан гол уриб, дуранг ўйнади
Германия Бундеслигасининг 23-турида турнир жадвалининг қуйи қисмида қолиб кетган «Хайденхайм» ўз майдонида «Штутгарт»га муносиб қаршилик кўрсатди ва томошабоп баҳсда очколарни бўлиб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 5-дақиқадаёқ меҳмонлар фойдасига бошланди: Крис Фюррих ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, аниқ зарба билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида «Хайденхайм» ҳам жавоб қайтарди — Ерен Динкчи гол уриб, мувозанатни тиклади. «Штутгарт» Демирович орқали яна олдинга чиқиб олгандек бўлди...