Моуринью Винисиус можароси ортидан танқидларга жавоб берди
Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши баҳсдан кейинги можаро «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью атрофида кескин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Мутахассис клубни расизмда айблаш нотўғрилигини таъкидлаб, «Бенфика»ни ирқчиликдан йироқ жамоа сифатида ҳимоя қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин давомида Винисиус Жуниор «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини расизмда айблаган. Моуринью эса бразилиялик ҳужумчининг голни нишонлаш услубини провокацион деб баҳолаб, вазиятнинг янада кескинлашганига ишора қилди.