«Фулҳем» сафaрда «Сандерленд» дарвозасига уч гол урди
Шанба куни Премьер-лига ўртамийона жамоалари — «Сандерленд» ва «Фулҳем» — «Stadium of Light» аренасида ўзаро баҳс олиб борди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим эҳтиёткор руҳда ўтди, аммо танаффусдан кейин ўйин жонланди. 54-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Раул Хименес бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди — 0:1.
Орадан кўп ўтмай, «Фулҳем» пеналти ишлади ва Хименес 11 метрлик зарбани ишончли ижро этиб, фарқни иккитага оширди — 0:2. «Сандерленд» ҳам жавобсиз қолмади...