Ҳарри Кейн "Барселона" миш-мишларига хотиржам жавоб қайтарди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн атрофида яна трансфер гап-сўзлари кўпайди. Бу сафар миш-мишлар йўналиши — "Барселона".
Аввалроқ каталонияликлар президентлигига номзод Хавиер Вилахоана “Кейннинг вакиллари билан алоқадамиз” деган маънодаги баёнот бергани айтилган эди. Табиийки, бундай гапдан кейин мухлисларда битта савол қолади: “Ростдан ҳам Кейн Барсага кетадими?”
Кейн эса бу мавзуда жуда хотиржам ва “қиролона” жавоб берди. Унинг айтишича, бу ҳақда ўзи ҳеч нарса эшитмаган.