Бундеслига гигантлари АПЛдаги ёш иқтидорга кўз тикди
“Вулверхемптон”нинг 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Матеус Мане Германиянинг етакчи клублари диққат марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер журналист Экрем Конур хабарига кўра, “Бавария”, “РБ Лейпциг” ва Дортмунднинг “Боруссия”си ёш инглиз футболчисининг ўйинларидан катта таассурот олган. Манега, шунингдек, “ПСЖ” ҳамда Англия Премьер-лигасининг топ жамоалари — “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпул”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум...