Симеоне «Атлетико» имкони борича юқорига кўтарилишни истайди
Испания чемпионатида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси «Эспанол»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин бош мураббий Диего Симеоне ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентиналик мутахассиснинг айтишича, рақиб биринчи бўлиб ҳисобни очганига қарамай, «матрасчилар» саросимага тушмаган: жамоа ўз ўйинини давом эттириб, имкониятларини излаган ва бутун баҳс давомида назоратни қўлдан бермаган. Симеоне бу ғалабани муҳим деб баҳолади.
Симеоне «Атлетико» Европа...