Липетск вилоятида Масленитса байрамида Лабубу тулуми ёқиб юборилди (видео)
21 февраль куни Липетск вилоятидаги "Аргамач" боғида Масленитсада улкан Лабубу тулуми ёқиб юборилди. Бу ҳақда "Осторожно, новости" телеграм-канали хабар бермоқда.
Тадбир шов-шувга сабаб бўлди: тишли Лабубунинг ёқиб юборилишини кўриш учун нафақат маҳаллий аҳоли, балки Воронеж, Тамбов ва Москвадан сайёҳлар ҳам келишди. Телеграм-каналнинг қайд этишича, "боққа кираверишда бир километрлик тирбандлик юзага келган."
"Ҳаммаси аъло даражада ўтди, 4 мингга яқин меҳмон келди. Ҳеч қандай фавқулодда ҳолатлар бўлмади, ҳамма мамнун.