Аллегри А Серияда чемпионлик пойгасининг фаворитини айтди
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А Сериясининг жорий мавсумида чемпионлик учун кураш ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, пойгада "Интер" яққол фаворит бўлиб турибди: жамоа 64 очко жамғaрган ва, унинг ҳисоб-китобига кўра, мавсум якунида 90 очкога етиши мумкин. Аллегри "Милан" мақсадга эришиши учун қолган 13 учрашувда 12 ғалаба қозониб, атиги бир марта ютқазишга ҳақли эканини айтди. "Бу математика. Агар улар қоқилса-ю...