“Реал” Арбелоани ҳам ҳайдайдими? Арбелоа учун ҳал қилувчи кеча...
Мадриднинг “Реал” клубида яна мураббийлар мавзуси қизиб кетди. Бу гап-сўзлар “Осасуна” майдонидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин янада кучайгани айтилмоқда. Яъни, натижа ёмон — сабр тарози эса яна бир бор қимирлаб қўйди.
Энди эътиборнинг барчаси Европа Чемпионлар лигаси плей-оффидаги жавоб учрашувига қаратилди. 25 февраль куни “Бенфика”га қарши баҳс Альваро Арбелоа учун оддий ўйин эмас, балки лавозимдаги келажакни ҳам белгилаб бериши мумкин бўлган тўқнашув сифатида қаралмоқда.
Испания матбуоти...