Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция ишида сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича бошланган иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳар иккаласини мамлакатни тарк этишни вақтинча тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар сифатида тўланиши керак бўлган 13 миллион...