Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалдаги қулай рақибни айтди
"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоаси учун қайси рақиб маъқулроқ бўлиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби плей-офф саралаш босқичида "Монако"дан ўта олса, кейинги раундда "Барселона" ёки "Челси" билан тўқнаш келади. Илк учрашувда ПСЖ сафарда монаколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.
Энрикенинг таъкидлашича, у эҳтимолий рақиблар ичида "Челси" вариантини афзал кўради. Мураббий "Барселона"нинг ўйини анча ишончли экани...