Димарко Мхитарян учрашувнинг энг яхшиси бўлиши керак эди
“Интер”нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко “Лечче” устидан А Серияда 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Нерадзуррилар” ҳисобни фақат 75-дақиқада Генрих Мхитарян урган гол эвазига очди. 82-дақиқада эса Димарко узатмасидан кейин Мануэл Аканджи дарвозани ишғол қилиб, якуний натижани белгилади. Шунга қарамай, ўйин якунида энг яхши футболчи соврини айнан Димаркога берилди.
“Менимча, мукофот Мхитарянга берилиши керак эди — у жуда яхши ўйнади.