Экспертлар Ҳусанов ва бошқа футболчилар ҳаракатларини қандай баҳолади?
Англия Премьер-лигасининг 27-турида “Манчестер Сити” ўз мухлислари қаршисида “Ньюкасл Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида енгиб, чемпионлик пойгасида яна бир муҳим қадам ташлади. Ушбу ғалабадан кейин Хосеп Гвардиола шогирдлари лига пешқадами “Арсенал” билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартиришга муваффақ бўлди.
Учрашувда эътибор марказида бўлган жиҳатлардан бири — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг иккинчи таймдаги чиқиши бўлди. У танаффусдан кейин Рубен Диаш ўрнига...