Арбелоа «Реал» футболчиларига ишонишини яна бир бор таъкидлади
Шанба куни Ла Лига доирасида Мадриднинг «Реал» жамоаси кутилмаганда «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қаймоқранглилар» сафидаги ягона голни 73-дақиқада Винисиус Жуниор урди. Мезбонлар эса уч очкони 90-дақиқада киритилган гол орқали қўлга киритди.
Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Алваро Арбелоа вазиятга хотиржам қарашга чақирди: «Мен футболчиларимга ишонаман. Олдинда жуда узун масофа бор, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб бўлмайди.