Федерико Димарко А Серияда ҳимоячилар орасида рекорд ўрнатди
Миланнинг “Интер” клубида тўп сураётган чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко А Серия тарихига кирди. 28 ёшли футболчи Италия чемпионатининг кетма-кет беш ўйинида голли пас узатиб, бу борада ҳимоя чизиғи вакиллари ичида аввал ҳеч ким уддалай олмаган натижани қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни Димарко “нерадзуррилар”нинг “Лечче” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабасида ҳам ассист муаллифи бўлди. У бундан аввал “Ювентус”га қарши учрашувда, “Сассуоло” билан ўйинда уч бор...