Гарри Кейн «Барселона» билан гап-сўзларга муносабат билдирди
«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн унинг «Барселона»га эҳтимолий кўчиши ҳақидаги хабарлар юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ каталонияликлар президенти Хавьер Вилахоана инглиз футболчиси бўйича музокаралар борлиги ҳақида маълумот берганди.
Кейн Sky Sport’га берган интервьюсида бу борада аниқ гапларни айтди: «Бундай нарсани эшитмаганман. Бу масалалар билан отам ва акам шуғулланади, аммо улар менга ҳеч нима демаган. Мен фақат шуни такрорлайман: ҳозир «Бавария»да бахтлиман...