Роналду дублидан кейин келажаги ҳақида фикр билдирди
Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Ҳазм»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду матбуот билан суҳбатлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик футболчи бу баҳсда дубл қайд этиб, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Роналду якунда ўз келажаги борасида ҳам аниқ позициясини айтди.
«Буни аввал ҳам кўп марта таъкидлаганман: менинг келажагим Саудия Арабистони билан боғлиқ. Бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиляпман ва қолишни хоҳлайман»...