Агент Макаровнинг жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди
Денис Макаровнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Алексей Бабырь футболчининг ҳозирги аҳволи бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Москванинг «Динамо» клубидан Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига ўтган ҳужумчи яқинда енгил жароҳат олганди.
Агентнинг сўзларига кўра, Макаров тўлиқ тикланган ва бутун ҳафта давомида умумий гуруҳда тўлиқ машғулот ўтказган. У жамоада ўзини эркин ҳис қилмоқда, ҳаммаси ёқмоқда, фақат шу кичик жароҳат уни бироз ортга сургани...