Милнер махсус бутсада АПЛ рекордини янгилади
Ярим ҳимоячи Жеймс Милнер Англия Премьер-лигасида ўтказган ўйинлари сони бўйича Гарет Беррини ортда қолдирди ва 654 та учрашув билан мусобақа тарихидаги энг кўп майдонга тушган футболчига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
40 ёшли футболчи бу рекордни ўзига хос бутсада қайд этди: унинг оёқ кийимининг орқа қисмида Премьер-лигадаги ўйинлари сони — 654 — ёзиб қўйилган. «Брайтон» матбуот хизмати кийиниш хонасидан олинган суратни эълон қилди.
Шанба куни «Брайтон» сафардa «Брентфорд»га қарши чемпионат ўйинини ўтказмоқда.