Фабрегас бошқарувидаги «Комо» Турин сафарида «Ювентус»ни ортда қолдирди
«Ювентус» яна беқарор даврга кириб қолгандек. Лучано Спаллетти жамоаси сўнгги тўрт учрашувда ғалаба кўрмаяпти, Европа Чемпионлар лигасида «Галатасарай»дан 2:5 ҳисобида енгилгани эса вазиятни янада оғирлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни Турин майдонида «Комо» билан ўйинда мезбонлар тезда гол ўтказиб юборди. 61-дақиқада эса меҳмонлар иккинчи бор аниқ зарба берди — Максанс Какерет ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб, устунликни мустаҳкамлади.
Энди «Ювентус» ҳисобни қутқаришга мажбур...