Шомуродов пенальтидан гол урди: тўпурарлар рўйхатида у яна пешқадам...
Туркия Суперлигасининг 23-турида ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган “Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Аланьяспор” меҳмони бўлди. Ўтган турда ўз майдонида “Бешиктош”дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олган истанбулликлар бу сафар бутунлай бошқа кайфиятда майдонга чиқди: жамоа ўйин давомида рақибдан ҳар жиҳатдан устун эканини кўрсата олди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида “Башакшеҳир”нинг германиялик легионери Деви Зельке ҳисобни очди. Мезбонлар ҳали ўзига келиб...