«Ювентус» «Комо»га қарши ўйин учун таркибини эълон қилди
А Сериянинг 26-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Комо»ни қабул қилади. Туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти учрашувни бошланғич таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Старт таркиб: Ди Грегорио, Гатти, Келли, Копмейнерс, Камбйасо, Локателли, Тюрам, Миретти, Маккенни, Йилдиз, Опенда.
«Ювентус» — «Комо» учрашуви 19:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин жараёнини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.