Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ кутилган «эшикни қарсиллатиб ёпиш» амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида кетма-кет икки гол урилиб, баҳс тақдири амалда ҳал бўлди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай...