Тапсоба учун «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖ курашмоқда
Леверкузеннинг «Байер» клубида тўп сураётган ҳимоячи Эдмонд Тапсоба Европанинг бир нечта гранд жамоалари диққат марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Экрем Конур хабарига кўра, 27 ёшли футболчини «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖ ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Байер» эса ҳозирча ҳимоячи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, бироқ манфаатли таклиф тушса, музокараларни бошлаши мумкин. Леверкузен клуби Тапсобани 50–60 миллион еврога баҳолаган.