Осимҳен «Галатасарай»да ўзини эркин ҳис қилмоқда, аммо талаб бор
Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубни ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик ҳужумчига жамоа муҳити ва ўйин услуби маъқул келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдиришни кўриб чиқади. Ҳозирча эса аниқ музокаралар ёки расмий алоқалар йўқ.
Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер масаласи энг аввало футболчининг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.