Осимҳен «Галатасарай»да ўзини қулай ҳис қилмоқда, аммо кузатувчилар бор
Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳолатидан мамнун ва клубини алмаштириш зарурлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ҳам, таркибдаги роли ҳам маъқул. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнаси яқинлашар экан, бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдиришни режалаштирмоқда. Ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқа ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер масаласи...