Олма-отада ўзбек қизлари рингда 23 та медалларни қўлга киритишди
15–20 февраль кунлари Олма-ота шаҳрида Ермахан Ибраимов соврини учун анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақа Ермахан Ибраимов — Сидней Олимпиадаси чемпиони совринига бағишланиб, қизлар (2008–2009) ҳамда ўсмир қизлар (2010–2011) ўртасида ўтказилди.
Ушбу нуфузли беллашувда Тимур Ахбаев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди ва натижа — ростдан ҳам қувонарли: 8 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза, жами 23 та медаль! Қисқаси, рингда “биз келдик” деган гапни шунчаки айтиб эмас, медаллар билан исботлаб кетишди.