Аргентина футболи раҳбари коррупция ишида сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапия ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов маълумотларига кўра, AFA тўлаши керак бўлган ижтимоий бадаллар бўйича давлат ғазнасида 13 миллион доллар камомад аниқланган.