Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шенчхуа» аллақачон плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. Саккизинчи турда жамоа «Бурирам Юнайтед»га қарши фақат турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги бор кучини кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ икки гол уриб, ўйинни ўз назоратига олди: 11-дақиқада Гуд Кёртис...