ФИФА энди оғиз ёпишга чеклов қўйишни муҳокама қилмоқда
Халқаро футбол федерацияси ФИФА футболда янги “қоидача” пайдо бўлиши мумкин бўлган ғояни кўриб чиқяпти: рақибни ҳақорат қилиш пайтида оғзини қўл, футболка ёки бошқа усул билан беркитиб гапираётган ўйинчиларни жазолаш. Испания матбуоти, хусусан Marca бу масала ФИФАнинг тегишли футболчилар қўмитаси даражасида муҳокама қилиниши мумкинлигини ёзмоқда.
Бу ғоянинг негизида бир оддий, лекин оғриқли муаммо бор: оғизни ёпиб гапириш — кўпинча ҳақоратни “кўздан яшириш” учун қўлланади. Стадионда камералар бор...