Италияда қишки Олимпиадада медаллар пойгаси янада қизимоқда
Италияда ўтаётган XXV қишки Олимпия ўйинларида навбатдаги мусобақалар куни якунланди. Кун давомида бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда қизғин баҳслар бўлди ва чанғи-альпинизм, фигурали учиш, аёллар хоккейи, конькида югуриш ҳамда чанғи иккикураши каби спорт турлари бўйича жами олтита соврин жамланмаси ўйналди.
Кун якунларига кўра, медаллар жамғариш рейтингида Норвегия терма жамоаси етакчиликни мустаҳкам ушлаб турибди. Скандинавлар 16 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза медаль жамғариб, умумий ҳисобда 34 та медалга етди.