Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” турнирни мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин “Шанхай Шэньхуа” плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани чиройли тарзда якунлаш имконияти эди, бироқ бундай бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. “Бурирам Юнайтед” биринчи тайм бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Орадан кўп...