Қатор ҳудудларга сел келиши кутилмоқда
21 февраль куни кутилган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманлари ҳамда айрим шаҳарларига сел келиши хавфи борлиги таъкидланмоқда.
Шу муносабат билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Тошкент...