Компания Гвардиоладан ўзлаштирган энг муҳим сабоқни айтди
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компания Хосеп Гвардиола билан ишлаган давридан қайси жиҳатларни ўзига сингдирганини гапириб берди. Белгиялик мутахассис "Манчестер Сити"да испаниялик мураббий қўл остида тўп сурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компания таъкидлашича, у Гвардиоладан энг аввало тактика эмас, балки руҳий ёндашувни ўрганган: ҳар доим ғалабага интилиш, ҳар бир учрашувни бирдек муҳим деб билиш ва кучли рақиб билан ўйинми ёки қуйи дивизион жамоасига қаршими — фарқ қилмасдан максимал даражада тайёр туриш.