«Арсенал» «Вулверҳэмптон»га қарши баҳсда камбэк қурбони бўлди
Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган, муддатидан олдин ўтказилган беллашувда пешқадам "Арсенал" кутилмаган тўсиққа учради. Лондонликлар жадвалнинг энг қуйи қаторида турган "Вулверҳэмптон" билан сафардa 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки тўплик устунликни сақлаб қола олмади.
Учрашув 18 феврал куни Молиню стадиумида бўлиб ўтди ва ўйин бошидан “Арсенал” ўзини ишончли тута бошлади. 5-дақиқанинг ўзида Букайо Сака ҳисобни очиб, меҳмонларга тезкор руҳий устунлик берди. Иккинчи бўлим бошида эса “канонирлар” яна бир бор зарба берди...