Туркияда бекор қилинган голдан сўнг ҳакамга самокат отишди
Туркияда ярим ҳаваскор лигалардан бирида футбол атрофидаги тартибсизлик яна кескин тус олди: гол бекор қилингач, томошабинлар ён ҳакам томонга электр самокат улоқтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Транспорт воситаси ҳакамга бориб тегди ва у жароҳат олгани айтилиб моқда. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, катта резонанс уйғотди.
Воқеа «Дарендеспор» – «Ҳекимҳан» учрашувида юз берди. Табло 1:1 ҳисобини кўрсатиб турган пайтда, 87-дақиқада баҳсли эпизод...