Эспозито «Интер» сафида плей-оффда энг ёшлар қаторидан
Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито Чемпионлар лигаси доирасида «Буде-Глимт» дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 30-дақиқасида италиялик футболчи ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Opta маълумотига кўра, Эспозито 20 ёш-у 235 кунлигида «нерадзуррилар» тарихида Чемпионлар лигаси плей-оффида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Бу рўйхатда ундан фақат собиқ ҳужумчи Обафеми Мартинс олдинда.
Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади — 1:1.