Аллегри мавсум тақдири айнан ҳозир ҳал бўлишини айтди
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Кому"га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди. А Сериянинг 24-туридан қолдирилган баҳс 18-февраль куни бўлиб ўтади, старт ҳуштаги 00:45 да (Тошкент вақти билан) чалинади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мавсумнинг ҳал қилувчи қисми ҳақида гапирган Аллегри сўнгги уч ой чемпионат тақдирини белгилашини таъкидлади. Унинг айтишича, жамоада хатоға ўрин деярли қолмаган, "Кому" эса ҳали ҳам Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётганини инобатга олиб...