Ливерпул Реалнинг Собослаи бўйича режаларига тўсиқ қўймоқчи
Сўнгги кунлар ва ҳафталарда матбуот "Ливерпул" яримҳимоячиси Доминик Собослаини "Реал" билан фаол боғламоқда. Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси ҳам миш-мишларни кучайтириб, футболчи болалигидан "Реал" сафида ўйнашни орзу қилганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ бу гап-сўзларга қарамай, "Ливерпул" футболчини қўйиб юборишни режалаштирмоқда эмас. TEAMtalk хабарига кўра, мерсисайдликлар Собослаи билан шартномани узайтиришни кўзламоқда ва музокаралар жараёни ижобий томонга силжимоқда.