Крис Кавана АПЛ ўйинларини бошқаришдан четлатилди
Англиялик ҳакам Крис Кавана яқин ҳафта охирида Англия Премьер-лигасидаги учрашувларни бошқармайдиган бўлди. Бунга унинг Англия Кубогида «Астон Вилла» — «Ньюкасл» ўйинидаги баҳсли ва сифатсиз ишлаши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув давомида Кавана бир нечта жиддий хатога йўл қўйгани айтилади: офсайддан урилган «Астон Вилла» голини ҳисобга олди, Люк Динни майдондан четлатмади, шунингдек, «Ньюкасл» фойдасига пенальти белгиламади.
Қайд этилишича...