Винисиус ирқчиликка жавоб берди: "Реал" ғалабаси сояда қолди
Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида енгди. Аммо ўйиндан кейин сарлавҳалар фақат ғалаба ҳақида эмас, майдондаги нохуш эпизод ҳақида ҳам кетди. Мадрид клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ижтимоий тармоқда пост қолдириб, «Бенфика»га қарши баҳсда юз берган ирқий можарога муносабат билдирди.
Ўйин давомида Винисиус билан «Бенфика»нинг қанот ҳимоячиси Жанлука Престианни ўртасида тортишув чиққан. «Реал» футболчилари, жумладан Килиан Мбаппе, аргентиналик...