Кассано: «Милан» услуби 80-йилларни эслатади, деди
Италия А Сериясининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано «Милан»га нисбатан кескин танқидлари билан яхши таниш. У йиллар давомида «россонери»ни аямасликни бас қилмай келади ва бу сафар ҳам клубнинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри қураётган ўйинда ижобий жиҳат кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кассано фикрича, «Милан» бу йил атиги уч учрашувда муносиб футбол кўрсата олган: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан баҳс. Унинг таъкидлашича, жамоада аниқ ғоя йўқ...